Бўзатов туманида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши томонидан “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси ўтказилди.
Тадбирда партия масъул ходимлари аёллар билан мулоқот қилиб, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар, шунингдек, юртимиздаги ислоҳотлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди ва ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этилиши бўйича вазифалар белгилаб олинди.