Ижодкорлик қобилиятини ривожлантирувчи танлов
Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти Олтинкўл туман кенгаши томонидан "Бармоқларда олам тафти" лойиҳаси доирасида расмлар танлови ташкил этилди.
Тадбирда имконияти чекланган 10 нафар болалар иштирок этиб, ўз ижодларини намойиш қилишди.
Шунингдек, тадбирга болаларнинг оналари ҳам жалб қилинди.Улар партиянинг мазкур лойиҳаси болаларнинг истеъдодларини юзага чиқаришда кўмаклашаётгани учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Болаларнинг ижод намуналари Ўзбекистон ХДП Олтинкўл туман кенгаши раиси У. Холматов томонидан баҳоланиб, қатнашчилар ўқув қуроллари билан рағбатлантирилди.