Депутат ва ёшлар учрашуви

 

Ўзбекистон ХДП Арнасой туман Кенгаши депутати Тўрабоева Раъно Эргашевна ўз сайлов округида "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди.

Мулоқотда ёшларга ҳаётдаги мақсади, келажакдаги режаларини тузиш ва уларни амалга ошириш йўллари юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Маълумки, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларимизни ватанпарвалик руҳида тарбиялаш, уларда миллий қадрият ва анъаналаримизга нисбатан ҳурматни янада кучайтириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар, шунингдек, ёшларни ижтимоий ҳаётга тўғри йуналтириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида уларнинг муаммолари ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш