Ажримнинг олди олинди

 

Ўзбекистон ХДП Қарши туман кенгаши раиси З. Азизова партия фаоллари билан биргаликда тумандаги “Хитойкенти” ва “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказди.

Суҳбатда туман партия Кенгаши раиси З.Азизова томонидан оила муқаддас тушунча эканлиги, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар қонун билан мустаҳкамлангани, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети масаласи, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш ҳар бир оила аъзосининг бурчи саналиши таъкидлаб ўтилди.

Тушунтиришлар, ҳуқуқий тавсиялар натижада “Хитойкенти” МФЙ да яшовчи Рўзибоев Нодир Рўзибоевич ва Ибрагимова Ирода Исроиловна оиласи яраштирилди.

“Навбаҳор” МФЙда яшовчи Маматов Сирож Амбиёқулович ва Ғаниева Ситора Рустамовналарга оилавий муносабатларни йўлга қўйиб олиши учун муддат берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш