Жиззахда янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси” тарғиботи

 

Жиззах шаҳридаги "IRUSKON" қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фирмасида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар ва соҳа мутахассислар иштирокида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоят бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоятдаги йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг жами 160 нафар ходимлари қатнашди.

Учрашувда депутатлар томонидан янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига оид зарурий маълумотлар бериб ўтилди. Самимий мулоқот тарзида ўтган йиғилишда ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоблар олишди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш