"Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси

 

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгаши томонидан тумандаги 2-сон Туғруқ комплексида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партиядан 17-Учтепа сайлов округи депутати Н. Элмуродова сўзга чиқиб, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, бошланғич партия ташкилотларида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим соҳасида аёлларга берилаётган имкониятлар, янги қабул қилинаётган қонун, Қарор ва Фармонлар ижроси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини бирдирди.

Шунингдек, тадбирда шифокорлар томонидан охирги вақтларда тиббиёт ходимларига бўлаётган тавожузларга қарши кўрилаётган чоралар, интернет тармоғининг инсонлар онгига таъсири ҳамда соҳадаги янги ўзгаришлар хусусидаги фикрлари тингланди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш