Чимбойда “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чимбой туман кенгаши томонидан Ёшлар ишлари агентлиги Чимбой туман бўлими билан ҳамкорликда “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Чимбой туман Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, Ёшлар ишлари агентлиги Чимбой туман бўлими ва ҳудуд ёшлари иштирок этди.

Мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш ҳамда 2022 йил Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили давлат дастуридаги тегишли бандларнинг ижросини таъминлаш ва топшириқларини амалга оширишда партия ташкилотлари ва депутатларининг муносиб иштирокини таъминлаш.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди Дастури ҳамда амалий Ҳаракат Дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар юзасидан ёшлар орасида тушунтириш ишларини ташкил этишдан иборат.

Тадбирда ҳудуддаги бир гуруҳ ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун асбоб-ускуналар топширилди.

Лойиҳа доирасида ҳудуддаги бир гуруҳ ёшлар билан суҳбат ўтказилди ва қизиқишлари аниқланди. Ёшлар билан суҳбат жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, оилаларнинг турмуш шароитини яхшилаш буйича ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммолари ўрганилди. Ечими юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш