“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси натижа бермоқда

 

Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз туман кенгаши депутати Л. Мамадиёров “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар билан учрашди.

Унда тумандаги “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлардан тушган мурожаатларга асосан уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.

Уйма-уй юриб, олиб борилган суҳбатлар натижасида мурожаат қилган хотин-қизлардан 12 нафарининг шароити оғирлиги аниқланиб, "Саховат ва кўмак" жамғармасидан моддий ёрдам ажратилиши учун навбатдаги сессияга киритиш масаласи тушунтирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш