Келгусидаги вазифалар белгилаб олинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг Ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳамда туман партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларининг ўтган тўққиз ойлик даврдаги фаолиятининг танқидий таҳлили муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Партия ташкилотлари ва гуруҳларининг ўтган даврдаги фаолияти танқидий таҳлили натижаларга кўра, амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва ижобий натижалар билан бир қаторда ҳали ўз ечимини кутаётган бир қатор масала ва вазифалар ҳам борлиги, хусусан, айрим туман партия ташкилотларда иш юритиш, моддий-техник, аъзо ва тарафдорлар билан ишлаш, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳолига етказиш ҳамда партия гуруҳлари билан ҳамкорлик қилиш масалаларида жиддий камчиликларга йўл қўйилганлиги юзасидан танқидий фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш