Партиядошимиз дзюдо жаҳон рейтингида пешқадамга айланди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси Диёра Келдиёрова тарихда илк бор аёллар ўртасида жаҳон рейтенги пешқадамига айланди.
Бокудаги "Катта дубулға" турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилди. Аҳамиятлиси, мусобақадаги ғалабаси эвазига пастдарғомлик Диёра Келдиёрова 52 кг вазн тоифасида жаҳон рейтингининг юқори поғонасини банд этди.
Таъкидлаш жоизки, шу пайтгача аёллар ўртасида ўзбек дзюдочиларидан ҳеч бири дунё рейтингида биринчи ўринни қўлга киритмаган.
Партиядошимизни юксак ғалаба билан табриклаймиз!