Депутат маҳаллада лойихаси амалда!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман ташкилоти раиси, туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев, Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Тошлоқ туман бўлими бош мутахассиси Тўлқинжон Абдуллаев билан бирга олис қишлоқлардан бири "Найман бўстон" маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганишлар олиб борди.

Маҳаллада жами 2739 нафар ахоли истиқомат қилиб, 504 та хонадон мавжуд. Жорий йилнинг ўзида 3 нафар ёшларга бандлигини таъминлаш мақсадида иш қуроллари ва моддий-маънавий ёрдамлар бериб борилган. Шунингдек, ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг 32-нафарига деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ўн сотихдан ер майдонлари ажратиб берилган.

Жорий йилда "Найман бўстон" маҳалласи "Обод қишлоқ" Давлат дастурига тушган бўлиб, худудда бунёдкорлик ишлари юқори савияда олиб борилди. Мазкур дастурга мувофиқ, режада белгиланган ўн километр йўллар тўлиқ асфальтлаштирилган. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида иккита сув қудуғи қазилган ва иккита сув минораси ўрнатилиб, 15,5 кмлик тармоққа тортиш ишлари ниҳоясига етказилган.

Шунингдек, аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида иккита трансформатор ўрнатилиб, уч километрга яқин тармоқ линиялари янгиланган. Бу ишларни амалга оширишга Республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан жами 13,5 млд. сўм миқдорида маблағлар сарфланган.

Маҳалла аҳли "Обод Қишлоқ" Давлат дастури доирасида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳамда ижобий ўзгаришлар боис яратиб берилаётган имтиёз ва шароитлардан ниҳоятда мамнун эканликларини изҳор этишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш