Чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

 

ЎзХДП Қува туман кенгаши томонидан тумандаги “Қатта қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Фарғона вилоят филиалининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси мутахассисилар билан ҳамкорликда “Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида хотин-қизларлар ва болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ва болаларнинг даволаниши учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлат дастурларида белгиланган вазифалар, аёлларда кўп учрайдиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасида маълумот, маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Тиббий кўрикда 110 нафардан зиёд хотин-қиз ва 16 нафар бола бепул кўрикдан ўтказилиб, уларга тиббий тавсиялар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш