Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз

 

Ўзбекистон ХДП Наманган туман кенгаши томонидан "Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз!” лойиҳаси тумандаги Кичик қурама маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Дастлаб партия Кенгаши, маҳалла фаоллари, партиядан сайланган депутатлар иштирокида доимий машғулотга эга бўлмаган, ўқимайдиган, ишламайдиган 10 нафар ёшларнинг рўйхати шакллантирилди.

Партия кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Умиджон Солиев, маҳалла раиси Усмонжон Акбаров, маҳалла ёшлар етакчиси Аброр Мирзаҳмедовлар ушбу ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари, қайси касбга қизиқишлари аниқланди.

Ҳамкор ташкилотлар вакиллари лойиҳа доирасида ёшларнинг қизиқиш билдирган касблари бўйича бандлигини таъминлаш мақсадида маҳалла ҳудудида ташкил этилган "Ёшлар Кичик Саноат Зонаси"да фаолият олиб борувчи тадбиркор Собиров Элдор раҳбарлигидаги "PURE TEXT" масъулияти чекланган жамиятида ёшлар билан мулоқотлар олиб бориб, уларнинг меҳнат шароитлари билан яқиндан танишилди.

Ҳамкор ташкилотлар томонидан жамиятда ишловчи тажрибага эга бўлган ходимларга тикувчиликка қизиққан ишсиз ёшлар шогирд этиб бириктирилди. Бир гуруҳ ёшлар шу ондаёқ цехга ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида партия масъул ходимлари ва депутатлар томонидан Кичик Саноат зонасидаги тадбиркор ёшларнинг фаолиятлари давомида юзага келаётган мавжуд муаммолар ўрганилди. Партия Кенгаши масъул ходимлари ва депутатлар томонидан тадбиркорлар ва аҳоли томонидан кўтарилган долзарб муаммолар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Лойиҳа якунида партиянинг дастурий мақсадларига ҳайрихоҳ бўлган, амалий ишлардан руҳланган бир гуруҳ ёшлар Ўзбекистон ХДП сафига қабул қилиниб, уларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш