Ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтирилди

 

Ўзбекистон давлат Филармониясида Ўзбекистон ХДП Миробод туман кенгаши раиси И.Т. Нурмухамедов, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Фахрийлар кенгаши раиси А.Т. Гулямов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича “Конституциявий ислоҳотлар – янги давр талаби” мавзусида ҳамда "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳалари доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, мазмун-моҳияти, оддий фуқаролар ҳаётида қанчалик акс этиши ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, уларни иш билан таъминлаш, касбга, тадбиркорликка йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларнинг таълим олиши учун берилаётган имтиёзлар хусусида батафсил маълумотлар берилди. Учрашувда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш