Тиббиёт ходимлари эъзоз ва эътиборда!
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари томонидан Тиббиёт ходимлари куни арафасида Қарши шаҳар Туғруқ мажмуаси ҳамда 5-сон оилавий поликлиникасида шифокор, ҳамширалар билан учрашувлар ташкил этилди.
Унда Қарши шаҳар партия кенгаши раиси, депутат Р. Муртазаев, вилоят партия кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири Ш. Худойқулова, Қарши шаҳар партия кенгаши бўлим бошлиғи С. Чоршанбиевалар сўзга чиқиб, тиббиёт ходимларини байрам билан муборакобод этишди. Шифокорларнинг шарафли ишлари эътироф этилди.
Қарши шаҳар Туғруқ мажмуаси бош шифокори С. Очилова ҳамда 5-сон оилавий поликлиника бош шифокори Ш. Жўраевларга Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.