“Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида Уйчи тумани Истиқлол МФЙдаги ЎзХДП бошланғич партия ташкилоти раиси Гулбаҳор Исматова томонидан амалга оширилган ишлар билан танишилди.
Маҳалланинг "Бой" кўчасида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган Маҳфуза Режаббоевага 8,5 миллион сўм имтиёзли маблағ эвазига иссиқхона қуриб берилди. Ҳозирда у икки марта ҳосил олиб, даромад ола бошлади.
Тадбиркор Ирода Қаюмова ўз хонадонида қандолатчилик цехи ташкил қилиб, “уста-шогирд” йўналишида 15 нафар қизга қандолатчилик сирларини ўргатмоқда.
Бундан ташқари, мамлакатимиз раҳбарининг ПҚ 20-сонли қарори билан ажратилган 10 сотихли ер майдонидан унумли фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишилди ва бу соҳада партия фаоли Одилжон Акбаров ўз тажрибасидан сўзлаб берди.