Соғлом аёл керак ҳаётга лойиҳаси амалда

 

Ўзбекистон Халк демократик партияси Тошлоқ туман ташкилоти раиси, туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев, туман ҳокимлиги бош мутахассиси Тўлқинжон Абдуллаевлар билан ҳамкорликда тумандаги Қумариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 93-сонли оилавий поликлиникада партиямизнинг "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида ўрганишлар олиб бориб, фертил ёшидаги аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мазкур оилавий шифохонада жами 38 нафар тиббиёт ходими ҳудуддаги "Обисиё", "Фароғат", "Қумқишлоқ" ва "Қумариқ" маҳаллалари фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомад қилувчи 13718 нафар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатади.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, тиббий муассасага ҳар куни ўртача 85-100 нафар фуқаро ташриф буюради.

Бугунги кунда 92 нафар аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан беморлиги аниқланган аёлларнинг 36 нафарига, шунингдек 11 нафар болага бепул дори-дармонлар тарқатилди.

Даволаниши лозим бўлган аёлларнинг бир нафари ордер билан Вилоят кардиология бўлимига ётқизилди. 14 ёшгача бўлган болаларнинг икки нафарига Шоҳимардон сиҳатгоҳига йўлланма олиши учун тавсиялар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш