Саммит ТДТга аъзо мамлакатлар ҳамкорлигининг улкан салоҳиятини рўёбга чиқаради

 

Самарқандда ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити Туркий давлатлар ташкилотининг илк йиғилиши сифатида тарихда қолади. Иштирокчи мамлакатлар халқлари тарихан бир илдизга эга. Шундай экан, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш барча учун бирдек алоҳида аҳамиятга эга. Туркий давлатлар ташкилоти савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, туризм, маданий-гуманитар алмашинувлар каби долзарб йўналишларда амалий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашувчи самарали минтақавий тузилма ҳисобланади, Шунинг учун ушбу ташкилотга аъзо барча мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон учун ТДТ доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш қўшни мамлакатлар билан ҳам, минтақадан ташқаридаги янги ҳамкорлар билан ҳам кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришга, ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади. Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг аҳолиси тахминан 150 миллион кишини ташкил этади, улар 4 миллион 200 минг квадрат километрлик катта ва муҳим геосиёсий ҳудудда жойлашган. Ташкилотга аъзо давлатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни ҳам жуда салмоқли ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда дунёда юз бераётган шиддатли жараёнлар, турли таҳдид ва хатарлар, пандемия синовлари, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгариши ва экология билан боғлиқ муаммолар ташкилотга аъзо давлатлар олдига янги долзарб вазифаларни қўймоқда. Шу муносабат билан Самарқанд саммити Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳамкорлигининг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва ташкилотни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари суришига ишонаман.

Бу борада мавжуд имкониятларни ҳар томонлама ўрганиш мақсадида Туркий давлатлар ташкилоти олдига савдо тўсиқларини бартараф этиш, электрон тижоратни кенг жорий қилиш, экспорт-импорт ҳажмини кўпайтириш, инвестициялар, «яшил» иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, таълим ва маданият соҳаларидаги кўп қиррали муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларида муҳим қадамлар қўйилишига ва ташкилот фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, унинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузи ошишига хизмат қилади.

 

Боймурат Юсупов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи.

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш