"Соғлом аёл керак ҳаётга"

 

ЎзХДП Вобкент туман кенгаши ҳамда "Фаол аёллар қаноти" раиси Р. Эсановалар ҳамкорлигида "Хайрхуш" маҳалла фуқаролар йиғинидаги оилавий поликлиникада "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида учрашув ташкиллаштирилди.

Шунингдек, аёллар ва ёш болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тиббий кўрик ўтказилди. 5 нафар аёл ва 3 нафар ёш болага даволаниш учун кўрсатмалар берилди.

Хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга, аёллар салоҳиятини тўла намоён этишига, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш борасида тушунтириш олиб борилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш