Китоб ва бир даста гул

 

Гуллар шаҳри Наманганда китоб ва бир даста гул энг қимматли совға сирасида саналади.

Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши томонидан ўтказилаётган тадбирларда ҳам ана шу анъана кузатилмоқда.

Партия дастурий ғояларига монанд равишда Наманган шаҳридаги Саховат кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида "Сиз қадру эъзозимиздасиз” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмалари вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда вилоят партия Кенгаши раисининг ўринбосари Мўътабар Қозиева жорий йилнинг март ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритиб, кексалар, айнан якка-ёлғиз қариялар манфаатларини ҳимоя қилиш ЎзХДПнинг дастурий мақсадларидан эканини таъкидлади.

Мазкур масканга уюштирилган олдинги йўқлов тадбирларининг бирида “Саховат уйи”да яшовчи отахон ва онахонлар томонидан баъзи таклифлар билдирилганди.

Бу галги тадбирда нуронийларнинг бу талаблари қондирилди. Партия вилоят Кенгаши томонидан миллий чолғу асбоби - доира совға қилинди.

Тадбир давомида партия аъзоси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби шоир Зиёвиддин Мансуров, партия вилоят Кенгаши тарғибот гуруҳи аъзоси, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов, журналист ижодкорлар Дилбар Бону, Руқия Ғозиева, Иброҳим Маҳкамларнинг бадиий чиқишларидан сўнг “Саҳоват уйи”да истиқомад қилаётган кексалар мулоқотга киришдилар.

Обидхон Пахриддинов, Ғайратжон Абдуллаев, Исроил Отабаевлар ўз сўзларида партияга аъзо эканликларини, партия вилоят Кенгашининг йўқловларидан миннатдорликларини изҳор этдилар.

Тадбир якунида “Саховат” уйи катта ҳамшираси Мунира Парпибоева “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш