Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Нишон туман кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги 6- ва 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганди. ДМТТларига кўмир ажратилган бўлиб, жойларга етказиб берилган. Хоналар иссиқ, печкалар қурилиб, атрофи панжара билан ўралган (болалар хавфсизлиги учун).

ДМТТларда мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилган. Депутатлар яна айрим масалалар бўйича ўз тавсияларини беришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш