"Депутат маҳаллада" лойиҳаси

 

Ўзбекистон ХДП Мирзаобод туман кенгаши раиси С. Жаббарова ва туман Кенгаши депутати Ф. Абдураззоқова томонидан Мирзо Улуғбек МФЙда маҳалла фаоллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Тадбирда маҳаллада мавжуд муаммолар ҳам атрофлича ўрганилди ҳамда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, ЎзХДП тўғрисида қисқача маълумот берилди.

Аҳоли орасидаги муаммоларнинг бир нечтаси МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда ҳал этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш