Саломатликни асраш бўйича тавсиялар берилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зарафшон шаҳар кенгаши ташаббуси билан Шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Геолог МФЙ да "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ва тиббий кўрик ўтказилди.

Бунда аёлларга ўз саломатликлари учун соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш, саломатликни ўз вақтида асраш кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, бепул тиббий кўрик ташкиллаштирилди.

20 нафардан зиёд хотин-қизлар ўзларининг мавжуд муаммо ва шикоятлари юзасидан мутахассисларнинг консультацияларини олишди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш