"Аёлларга кўмак" лойиҳаси
Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакили Л. Мамадиёров "Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида тумандаги тоғли ҳудудлардан бўлган "Ғелон" МФЙда яшовчи ёлғиз она Ҳакимова Навбаҳорнинг мурожаатига асосан яшаш шароитини ўрганди.
Ўрганиш натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага уйини таъмирлаш учун "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 8 миллион сўм маблағ ажратилиб, ёрдам кўрсатилди.