Фахрийлар ҳолидан хабар олинди

 

Шифокорларнинг касб байрамлари муносабати билан Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани ҳамда Фарғона шаҳар Кенгашлари томонидан ҳудудлардаги фидоий ҳамширалар, қўли енгил шифокорлар ҳузурига ташриф буюрилди. Уларни касб байрамлари билан самимий табриклаб, эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, тадбир давомида шифохонада узоқ йиллар мобайнида ишлаган соҳа вакиллари ҳолидан ҳам хабар олинди. Маълумки, ўз сафларини янги аъзолар ҳисобига кенгайтириб бориш, сиёсий партиялар олдида турган асосий вазифалардан бири саналади.

Партия ғояларини тарғиб қилиш, дастурий мақсадларини амалга ошириш, энг асосийси, ўз электорати манфаатларини самарали ҳимоя қилиш кўп жиҳатдан уни қўллаб-қувватловчи тарафдорлари ва албатта аъзоларининг сони билан бевосита боғлиқдир.

Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар кенгаши томонидан партия электорати манфаатларига қаратилган лойиҳалар доирасида вилоят Перинатал маркази ходимлари, 10 нафар хотин-қизлар партия сафига аъзо бўлиш истагини билиришган эди. Мазкур тиббиёт масканида янги аъзоларга гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш