Туризм фестивалида миллий анъаналар намойиш этилди
Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги Ҳазрат Султон Мирҳайдар ота зиёратгоҳида туризм фестивали ўтказилди. Фестивалда ўзбек миллий ҳунармандчилиги каштачилик, қўроқчилик ва кулолчилик санъати усталари томонидан ясалган қўл меҳнатлари намойишга қўйилди.
Унда Касби, Косон, Миришкор ва Муборак туманларидан фахрийлар, партия фаоллари, депутатлар, ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этди.
Фестивалда Касби тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби жамоаси ўтов ўрнатиб, муносиб иштирок этди.