Депутат иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантирди

 

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Мухторжон Исақов 64-сонли умумтаълим мактабининг 6 нафар аълочи ўқувчиларига стипендия таъсис этди.

Ўқувчиларни фанларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда мактабда иқтидорли ўқувчилар сафини кенгайтириш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган стипендия намунали хулқи учун, энг кўп 5 баҳо олган ўқувчи, энг уюшқоқ ва энг давомати яхши синф каби номинациялар асосида берилди.

Қолаверса, депутат томонидан иқтидорли ўқувчиларнинг ўқитувчиларига ҳам совғалар тақдим этилди.

Бу каби хайрли рағбатлантиришлар 64-сонли умумтаълим мактабида ўқув йили якунига қадар давом этади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш