Аёлларга кўмак лойиҳаси

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят Мирзаобод тумани Кенгаши депутати Ф. Абдураззакова "Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида М. Улуғбек МФЙ Туякаш кўчасида яшовчи Шодиёна Раимова хонадонига бориб, муаммоларини ўрганган эди.

Депутатнинг ёрдами билан Ш. Раимова давлатимиз томонидан аёлларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, субсидия олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Ҳозирги кунда бир неча нафар аёлларни иш билан таъминлаб, буюртма асосида корхоналар ишчиларига кийимлар тикмоқда.

Бундан ташқари, касаначилик билан ҳам шуғулланмоқда. Аёл тадбиркоримиз келажакда иш фаолиятини кенгайтириб, 100 нафарга яқин аёлни иш билан таъминлашни мақсад қилган.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш