Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак берилмоқда

 

Бугун Ўзбекистон ХДП Бектемир туман кенгаши вакиллари томонидан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Дастлаб, тумандаги "Иқбол" МФЙ БПТ га ташриф буюриб, маҳаллада ишлаётган Хотин-қизлар фаоли Умида Пардаева билан суҳбатлашилди.

Маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхати билан танишиб, уларга ҳуқуқий ва маънавий ёрдам бериш масаласи муҳокама қилинди.

Сўнг мазкур оилалар билан бирма-бир суҳбатлашилди. Навбатдаги манзил "Роҳат" МФЙ БПТ бўлди. Роҳат МФЙ да жойлашган кутубхонада "Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида мулоқот қилинди.

Халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгаши раиси Ярашева Лалахан Тойчибаевна учрашувда "Аёлларнинг сиёсий партияда тутган ўрни" мавзусида маъруза қилди. Давра суҳбатида шунингдек, юртимизда аёллар учун яратилаётган шароит ва имтиёзлардан унумли фойдаланиш зарурлигига урғу берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш