Юксакларга ҳилпираган байроғим

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши ҳамда Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" курсантлари иштирокида “Давлатимиз байроғи – миллатимиз фахри, ғурури” шиори остида Шаҳрисабздаги Оқсарой майдонида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда қўлларида байроқ билан саф тортган “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи юртимизда яшовчи миллат ва элатларни ягона мақсад ва ғоя остида бирлаштирувчи муқаддас қадрият, миллатлараро тотувлик белгиси эканлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда Италия Республикасидан юртимизда меҳмон бўлиб турган сайёҳлар ҳам иштирок этишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш