Самарқанд шаҳри қадимдан ер юзининг сайқали дея эътироф этиб келинган. Бу қадимий шаҳар ҳақида жуда кўп тарихий манбаларда маълумотлар келтирилган. Самарқанд қадимдан ўзининг бетакрор гўзаллиги, ажойиб об-ҳавоси, ширин суви ва мазали нонлари билан дунёга машҳур шаҳар бўлган.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар билан ишлаш сектори ташаббуси билан Тошкент вилояти мактабларида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган, партия аъзолари ҳисобланган 20 нафар ўқитувчиларни Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил қилинди.
Саёҳат давомида Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли (Шердор, Тиллакори, Мирзо Улуғбек мадрасалари), Бибихоним ва Хазрати Хизр масжидлари, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси каби қадимий ёдгорликларга борилиб, биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилинди.
Саёҳатчилар навқирон Самарқанднинг қадимий тарихи ва мустақиллик йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуалари тўғрисида катта таассуротларга эга бўлдилар.