Сайловчиларнинг мурожаатлари депутат томонидан ижобий ҳал этилди
Қорақолпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Фахриддин Халилаев томонидан Тахиатош туманида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари ижобий хал қилиниб келинмоқда.
Хусусан, бундан бир неча ой олдин “Шамширақ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёлғиз аёл М. Искендеровага уй қуриши учун қурилиш моллари етказиб берилган бўлса, айни пайтда мазкур уйни иситиш тизими тўлиқ ўрнатиб бўлинди.
Шунингдек, тумандаги Ашхабад кўчасида истиқомат қилувчи кам таъминланган фуқаро М. Артикбаев гидронефрозли буйрак касаллигига чалинганлиги сабабли, унга жарроҳлик амалиёти учун депутат томонидан ўз ташаббуси билан ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб, Республика касалхонасига жойлаштирилди.