Аёл бахтли бўлса...

 

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети академик лицейи ва ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши ҳамкорлигида хотин-қизларнинг ижтимоий- сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида лицей талаба қизлари билан "Қизлар- миллат ғурури" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда НДКТУ Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси, доцент Л. Зоирова, НДКТУ Ёшлар билан ишлаш, Маьнавият ва маьрифат бўлими бошлиғи Г. Акобирова, ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши раиси ўринбосари З. Тоғаева ва партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбир меҳмони Навоий давлат педагогика институтининг География ва иқтисодий билим асослари кафедраси доценти, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Н.Ж. Мухамедова "Аёл бахти" мавзусида ўз ҳаёт йўли ва фаолияти ҳақида маьруза қилди. Талабалардан тушган саволларга жавоб берди.

Тадбирда давлатимиз томонидан хотин-қизларга берилаётган эътибор ва ғамҳўрликлар, имтиёзлар, хотин-қизларимизнинг сиёсий фаоллиги, аёлларнинг билимга бўлган интилишлари, уларни қўллаб-қувватлаш, илмли, ҳунарли қилиш, саломатликларини яхшилаш учун шароитлар яратиш, ихтисослашган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш борасида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига хотин-қизларнинг оилада, жамиятда эгаллаган ўрни ва мавқеи, яратилаётган шароит ва имкониятлар билан биргаликда дунёдаги энг нуфузли, таниқли сиёсатчи аёлларнинг давлат бошқарувидаги фаолияти, оиласи ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга давлатимиздаги сиёсатчи аёллар - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Норбоева Танзила Камоловна, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Иркиновна Эльмира Баситхановна, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП Кенгаши раиси ўринбосари Варисова Мақсуда Азизовналарнинг фаолияти, меҳнати ва заҳмати эътироф этилди.

Учрашув сермазмун, очиқ мулоқот тарзида ўтказилди ва йиғилганларда қизғин таассурот қолдирди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш