Мурожаатлар жойида ҳал этилди
Ўзбекистон ХДП Пахтаобод туман кенгаши раиси Х. Сотволдиев ва туман Кенгаши депутати Х. Жалоловлар Гулобод МФЙ да "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида учрашув ўтказишди.
Унда маҳалла хотин-қизлари ҳолидан хабар олиниб, камчилик ва муаммолари ўрганилди.
Аёллар ҳозирда кўмир муаммолиги тўғрисида мурожаат қилишди. Депутатлар томонидан тезкорлик билан туман кўмир корхонасига боғланиб, 16 тонна кўмир ажратилди ҳамда маҳаллага етказиб беришга келишилди.
Маҳалла аёллари партиямизнинг фаол депутатларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.