Халқ депутатлари Шуманай туман кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди (видео)
15 ноябрь куни Халқ депутатлари Шуманай туман кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги PQ-408-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг Шуманай туманида ижроси тўғрисида масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Шуманай туман Қурилиш бўлими раҳбари А.Сапашов туманда Президент қарори бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.
Депутатлик гуруҳи мажлисида Дастурда белгиланган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга ошишини таъминлашни назарот қилиш мақсадида депутатлар бириктилди.