4 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди

 

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари бу йил коллеж, техникумлар ва касб-ҳунар мактабларини тамомлаган ёшларни ишга жойлаш мақсадида ўзларига бириктирилган ёшлар билан корхоналарда бўлиб, тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири Эргаш Абдурайимов, доимий комиссия раиси Козимжон Ибрагимовлар мутасаддиларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш корхоналарига боришди.

Натижада касб-ҳунар мактабини тамомлаган 4 нафар ёшнинг доимий бандлиги таъминланди. Ёшларнинг 3 нафари қурилиш корхонасига ишчи, 1 нафар ёш эса хусусий савдо мажмуасига сотувчи бўлиб ишга жойлашди. Ёшларнинг шахсий ҳужжатлари тақдим этилгач, иш берувчилар томонидан расмийлаштирилиши белгиланди. Бу борадаги ишлар давом эттирилади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш