“Фахр ила ғуруримсан, байроғим!”
Бугун Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли ИДУМда “Фахр ила ғуруримсан, байроғим!” шиори остида бадиий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат байроғининг яратилиш тарихи тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди. Кейин мактаб ўқувчилари томонидан Ўзбекистоннинг давлат байроғи тўғрисидаги маълумотлар, шеърлар, ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ва миллий рақслар ижро этилди.
Давлат рамзи ҳисобланмиш давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати З. Абдуллаева, туман ХТБ, Ёшлар агентлиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир орқали ёшлар ватанпарварлик ҳақида кенгроқ тушунчага эга бўлдилар.