"Соғлом аёл керак ҳаётга"

 

ЎзХДП Вобкент туман кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Г. Икромова билан ҳамкорликда "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси бўйича "МЕТХОУС ГИА" хусусий клиникасида "Диёр" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Лойиҳани ўтказишдан мақсад аҳоли, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида олис ва чекка маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, болалар ва пенсионерларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишдир.

Ўтказилган лойиҳа доирасида жами 28 нафар хотин-қиз ва ёш боларлар тиббий кўрикдан ўтказилди, 4 нафар аёллар шу клиниканинг ўзида даволаниш учун ётқизилди. Бундай тиббий кўрикдан туман аҳолиси жуда мамнун бўлди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш