Талабалар куни нишонланди

 

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида 17 ноябрь — Халқаро талабалар куни сифатида нишонланади. Ушбу сана ЎзХДП Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Фарғона политехника институтининг энергетика факультетида нишонланди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходимлари, институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этди. Сўзга чиққан партия ходимлари ва ўқитувчилар талабаларни байрам билан қутлашди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш мақсади билан изланиш, интилиш кераклиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув сўнггида партия сафига қабул қилинган бир гуруҳ фаол ёшларга аъзолик гувоҳномалари ва ногиронлиги бўлган талабалар ҳамда фаол иқтидорли ёшларга ЎзХДП Фарғона вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш