Байроғимиз – фахру ғуруримиз!

 

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши томонидан 1-сон касб-ҳунар мактабида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинганлигига 31 йил тўлиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Касби туман партия кенгаши раиси С. Ҳамроев, партия гуруҳи аъзоси Р. Рўзибоев ва бошқа партия фаоллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун, байроғимизнинг давлатимиз тарихи билан боғлиқлик жиҳатлари, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги олий бахт эканлиги, ёшларимизга яратилаётган кенг имкониятлар ва уларни қадрлаш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Тадбирда ёшлар томонидан давлат байроғи ҳақида шеър ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш