Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши томонидан тумандаги “Ишга марҳамат” мономарказида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда касб-ҳунар ўрганаётган ҳамда шунингдек, тил курсларида таҳсил олаётган ёшлар билан мулоқот қилинди.
Мономарказ фаолияти банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш, касб-ҳунар, хорижий тил курслари, рақамли технологияларга ўқитиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш билан аҳамиятлидир.
Бугунги кунда мономарказ хизматидан фойдаланаётган ва касб-ҳунар ўрганиш истагида мурожаат қилаётганларнинг кўпчилигини хотин-қизлар ташкил қилади. Аммо тил ўрганиш ва компьютер курсларида ўғил болалар кўпчиликни ташкил этмоқда. Мулоқотда ёшлар яратилган шарт-шароитлардан мамнун эканликларини билдиришди.
Тадбир сўнггида 10 нафар “Ишга марҳамат” мономаркази устоз-мураббийлари партияга қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.