Депутат аҳоли муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши раиси Г. Балтабаева ва туман кенгаши депутати О. Оринбаев томонидан «Қўнғирот» ОФЙда ижтимойи ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Тадбирда маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашилиб, мавжуд муаммолар ҳам атрофлича ўрганилди ҳамда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, ЎзХДП тўғрисида маълумот берилди.

Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашининг №18-«Қўнғирот» сайлов округи депутати Оринбаев Олим Юсупович "Темир дафтар "рўйхатидаги 1-гуруҳ ногиронлиги мавжуд Алланова Розанинг ҳам ҳолидан хабар олди. Аёл «Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси» сахий ходимлари ва депутатнинг ҳисобидан республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига тиббий кўрик учун жўнатилди. Тиббий таҳлиллар натижаларига асосланиб, фуқаро операция қилинган. Яқин кунлар ичида навбатдаги жарроҳлик амалиёти бўлиши тайинланган.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш