Муҳими фуқароларнинг саломатлиги (видео)

Тошкент вилояти Қибрай туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман бўлинмаси ташаббуси билан "Фарҳод Мадад Шифо" хусусий клиникасида "Янги Арғин" маҳалла фуқаролари учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида 57 нафар аҳоли вакилларидан қон таҳлиллари олиниб, кардиолог, невропатолог, терапевт, эндокринолог, нефролог ҳамда, ЭКГ ва фито муолажа каби тор доирадаги мутахассислар текшируви ўтказилди.

Шунингдек, маҳалладаги "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи фуқароларнинг ҳам саломатлиги назоратдан ўтказилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш