ХДП фракцияси йиғилишида Давлат бюджетининг тўққиз ойидаги ижроси бўйича ҳисобот тингланди (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил тўққиз ойидаги ижроси бўйича ҳисобот тингланди. Депутатлар соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан саволлар беришди.