Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида МТМнинг сони бошқа ҳудудларга нисбатан бир мунча ортда қолмоқда (видео)
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил тўққиз ойидаги ижроси бўйича ҳисобот муҳокамалари чоғида депутатлар таълим соҳасидаги муаммолар ечими юзасидан ҳам саволлар бердилар.
Хусусан, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида мактабгача таълим муассасаларининг сони ва фаолият юритиши бошқа ҳудудларга нисбатан бир мунча ортда қолаётганлигига урғу берилди.