Уч авлод учрашуви

 

Навоий вилоятининг Томди тумани "Шиели" овул фуқаролар йиғинида "Уч авлод" учрашуви ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Томди туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Л. Баянасов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ш. Набиев, бошқарма бошлиғи ўринбосари, вилоят Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси С. Истамов, туман ҳокими Қ. Алдабергеновлар иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими Т. Алдабергенов очиб, Президентимизнинг ёшларга оид фармон ва қарорлари, бугунги кунда навқирон авлод вакилларига яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берди.

Учрашувда депутат Л. Баянасов, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли сўзга чиқиб, ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш чора-тадбирларини белгилаб олдилар. Тантанали тадбирда мустақиллик йилларида давлатимизнинг энг юксак унвонлари билан тақдирланган Ўзбекистон Қаҳрамони С. Сағатовга ва 15 нафар нуронийга эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш