Оилалар мустаҳкамлиги учун учрашувлар ўтказилди

 

Кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар, ногирон аёллар манфаатини ҳимоя қилиш, оилавий ажримлар ва бошқа ҳуқуқбузарлик кўринишидаги иллатларнинг олдини олиш, бу масалаларда партия сафидаги хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бугунги глобаллашув жараёнларида бутун бир мамлакатимиз сиёсатидаги муҳим ишлар саналади.

ЎзХДП Фарғона туман кенгаши томонидан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тумандаги “Вазиё” маҳалла фуқаролар йиғинида нотинч оилалар билан суҳбат ўтказилди.

Унда “Машъал”, “Саноат”, “Наврўз” МФЙ ҳудудларида яшовчи нотинч ва ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга тушунтириш ишлари ўтказилди.

Учрашув давомида бир нафар оила яраштирилди, қолган оилаларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш