Депутат ва ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлиги
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Феруза Акиева Бухоро туманида бўлиб, маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти, уларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш борасидаги ишлари билан яқиндан танишди.
Дастлаб туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ходимлари билансуҳбатлашиб, туманда амалга оширилаётган "Маҳаллабай" ва "Хонадонбай" ишлар ва уларнинг самараси, шунингдек, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш борасида ҳудудлардаги мавжуд имкониятлар хусусида фикр алмашди.
Шундан сўнг, тумандаги "Мустақиллик" ва "Янги турмуш” маҳаллаларида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси кўмагида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган оилалар билан танишилди ва мавжуд муаммолари ўрганилди.