Келажак ёшлар қўлида

 

Ўзбекистон ХДП Хонқа туман кенгаши томонидан "Навхос" қишлоғи, "Маданият" маҳалласида жойлашган 23-сон умумтаълим мактабида "Келажак ёшлар қўлида" мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда туман партия Кенгаши раиси Ферузбек Ваисов, ижрочи котиб Бекчанбой Маҳмудовлар иштирок этди. Мулоқотда таъкидланганидек, мустақил Ўзбекистонимизда ёшларнинг ўқиши, спорт билан шуғулланиши, меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интелектуал салоҳиятларини ошириш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилганлиги билан қимматлидир.

Учрашувда ёшларнинг жисмонан бақувват, маънан бой, ватанпарварлик руҳида тарбияланишларига эътибор кучайтирилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш