"Аёллар билан юзма-юз"

 

Ўзбекистон ХДП Когон туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати С. Шарипова ташаббуси билан “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ҳолидан хабар олинди.

Шербудин маҳалла фуқаролар йиғини Орифон кўчасида яшовчи М. Қудратова, Бохарзий маҳалла фуқаролар йиғини Шайхул олом кўчасида яшовчи Ҳ. Хўжаевалар билан учрашиб, қийнаб келган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашилди.

Ўрганиш жараёнида уларнинг дори-дармон воситаларини олишда қийналаётганлиги аниқланди ҳамда депутат томонидан дори-дармон воситалари ва кийим-кечак маҳсулотлари берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш